Жаҳон | 08:37 / 14.01.2019
14059
1 дақиқада ўқилади
АҚШнинг Арктика бўйича режалари маълум бўлди
АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари Арктикада Россия ва Хитойнинг «ҳаддан ташқари талаблари»га жавоб қайтаришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда The Wall Street Journal хабар берди.
Нашр маълумотларига кўра, Арктикада янги денгиз йўлларининг очилиши эҳтимоли туфайли «кескин вазият» юзага келди.
Таъкидланишича, АҚШ ҳарбий кемасини Арктикага жўнатиш бўйича миссия Россия ва ХХРнинг минтақадаги «ҳаддан ташқари талаблари»га жавоб бўлади.
Шу билан бирга, АҚШ Жануби-Хитой денгизида ҳам худди шундай йўл тутган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия АҚШнинг Арктика бўйича режаларига жавоб қайтарганди.