14:59 / 23.01.2019
23992

Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари ўсди

Фото: Shutterstock.com/Roman Bodnarchuk

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки олтин-валюта захиралари тўғрисидаги маълумотни эълон қилди.

2018 йилнинг декабрь ойида ялпи олтин-валюта захиралари 1,09 млрд АҚШ долларига ортиб, 27,08 млрд долларни ташкил қилди.

2019 йил 1 январь ҳолатига кўра соф олтин-валюта захиралари ҳажми 26,3 млрд АҚШ долларини ташкил этди.

Хорижий валюталари активлар 1,4 млрд долларга кўпайиб, 12,4 млрд долларга тенг бўлди.

Монетар олтин ҳажми эса 326,2 млн долларга камайиб, 14,6 млрд долларни ташкил қилди. 

Марказий банк изоҳида айтилишича, 2018 йил январь-декабрь ойларида олтин-валюта захираларининг камайиши қисман олтин нархининг 1296,50 дан 1281,65 долл/тр.унцияга пасайиши ҳисобига юзага келди (нархнинг олтин-валюта захираларининг камайишга таъсири - 160,7 млн.долл.).

Олтин-валюта захираларини ҳисоблаш методикаси Халқаро валюта жамғармасининг стандартлари асосида юритилади. Олтин-валюта захираларининг таркиби хорижий валюта активлари ва қуйма шаклидаги монетар олтиндан иборат.

Эслатиб ўтамиз, декабрь ойи ўрталарида Ўзбекистон олтин-валюта захиралари камайгани маълум бўлганди.

Top