Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Венесуэладаги можаро. Мадуро ваъда берди, АҚШ ҳарбий аралашувни истисно этмади
Венесуэла ташқи ишлар вазири Хорхе Арресанинг билдиришича, агар Ғарб мухолифат етакчиси Хуан Гуайдони тан олса, унда сиёсатчи Қўшма Штатларда музлатиб қўйилган мамлакат молиявий активларидан фойдаланиш имкониятига эга бўлади. Вазирнинг сўзлари РИА «Новости» томонидан келтирилган.
Арресанинг айтишича, мухолифат ва АҚШнинг «режаси» айнан шундан иборат.
«Венесуэладаги сиёсий мухолифатда ҳам, АҚШда ҳам, барибир молиявий манфаатлар мавжуд. Улар Венесуэла бойликларига қўлларини тиқишни хоҳлашмоқда», - деди Арреса.
Вазирнинг қўшимча қилишича, бу биринчи навбатда Венесуэла нефтига тегишли. Арресанинг хулоса қилишича, мухолифат ва АҚШ қонунларни четлаб ўтган ҳолда молиявий активларни эгаллаб олишга ҳаракат қилади.
Ўз навбатида, Венесуэла президенти Николас Мадуронинг мамлакат олий суди олдидаги нутқида маълум қилишича, у ўз муддати тугагунга қадар лавозимида қолиш ниятида.
Фото: Getty Images
Мадуронинг қайд этишича, 2025 йилгача мамлакат етакчиси вазифаларини бажаришга қасамёд қилган. Шунингдек, унинг таъкидлашича, «фуқаролик жамияти ва ҳарбийлар» унга ўз лавозимида ёрдам беряпти.
«Мен Венесуэлада адолат тантана қилишини, тинчлик бўлишини, социал давлат ҳурмат қилинишини сўрайман», - деди Мадуро.
Унинг хулоса қилишича, «адолат» «республика ва ватанни» сақлаб қолишга ёрдам беради.
АҚШ давлат котиби Майк Помпеонинг The Laura Ingraham Show дастурида маълум қилишича, Қўшма Штатлар ўз дипломатларини Венесуэлада ҳимоя қилиш учун барча зарур чораларни кўриши мумкин. Давлат котиби интервьюсининг стенограммаси Давлат департаменти сайтида эълон қилинди.
Фото: REUTERS
Дастур бошловчиси Помпеодан АҚШда Венесуэлага қўшинлар киритиш бўйича хавотирлар бор ёки йўқлиги ҳақида сўраган, сабаби Россия ва қатор бошқа давлатлар Николас Мадурони қонуний президент деб ҳисоблаб, бундай қарорга қарши чиқмоқда.
«Биз фуқароларимиз хавфсизлигига ишонч ҳосил қилиш учун зарур бўлган ҳамма нарсани қиламиз», - дея муносабат билдирган бу сўзларга Помпео.
Шунингдек, Венесуэладаги мухолифат етакчиси Хуан Гуайдонинг айтишича, мамлакат амалдаги президенти Николас Мадуро ва унга яқин шахсларнинг «амнистияси»ни кўриб чиқиши мумкин. Бу агар улар конституция талабларини бажарса ва тартибни тиклашга ҳаракат қилса, юз беради. Гуайдо Univision’га берган интервьюсида шундай баёнот билан чиқди.
Фото: Carlos Garcia Rawlins / Reuters
Унинг қайд этишича, «амнистия» масаласи «кун тартибида» турибди.
«Бу тартибни тиклаш учун Конституция томонида туришга тайёр бўлган барча учун кафолатдир», - деди Гуайдо.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Венесуэлада полиция намойишларга қўшилгани, Куба ва АҚШ баёнот бергани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
23:19 / 14.05.2026
Мадуро қамоқда 18 кишилик умумий камерада ўтиргани айтилди
10:19 / 09.05.2026
АҚШ Венесуэладан бойитилган уран захираларини олиб чиқди
19:07 / 25.04.2026
АҚШ Венесуэла ҳукуматига Мадуронинг ҳимояси учун ҳақ тўлашга рухсат берди
09:49 / 24.04.2026