Депутатнинг номзодини унинг «Надежда Савченконинг ижтимоий-сиёсий платформаси» партияси илгари сурган.
«МСКга тақдим этиш учун барча ҳужжатлар тайёр, бадал тўласак бўлди. Банкда ҳисоб рақами очилишини кутяпмиз», деган унинг синглиси, партия раҳбари Вера Савченко.
Савченко ўтган йилнинг мартида қўлга олинган. У Киев марказида террорчилик ҳаракати содир этиш ва ҳукумат вакиллари, жумладан президент Пётр Порошенкога суиқасд уюштиришга тайёрланишда айбланмоқда.











