Олий таълим муассасаларида янги тизимни жорий этиш таклиф қилинди
“Менинг фикрим” жамоавий мурожаатлар порталида ОТМда ягона ўқув жараёнини бошқаришнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш ҳақида петиция пайдо бўлди.
Билдирилишича, ҳозирги шароитда олий таълим муассасасининг барча жараёнларини комплекс автоматлаштирмасдан бошқариш жуда қийин бўлиб, бу шартли равишда учта асосий блокка бўлинади: иқтисодий, ўқув жараёни ва иш жараёнларини бошқариш. Ҳозирда турли ОТМларда стандартлар ва технологиялар асосида олий таълим муассасалари фаолиятини автоматлаштириш учун қулай ечимлар мавжуд.
Ўз навбатида, бундай тизимга эгалик қилиш харажатларини сезиларли даражада камайтиради ва замонавий таълим соҳасида амалга ошириладиган ахборот стандартларига мувофиқлигини таъминлайди, дейилади петицияда.
“Биз олий таълим муассасаларида муваффақиятли қўлланиладиган ҳужжат бошқаруви ва ўқитиш тизимининг автоматлаштирилган ягона тизимини жорий этишни таклиф этамиз.
Бу тизим орқали қуйидаги вазифалар ҳал этилади:
- талабаларга тааллуқли барча буйруқлар ва кўрсатмалар (ўқишга қабул қилиш, стипендия бериш, талабалар сафидан чиқариш, ўқишини тиклаш, ўқишини бошқа жойга ўтказиш, академик таътил);
- электрон журнал ва электрон баҳолар дафтарчасини юритиш;
- талабанинг барча ҳужжатларини ҳисобга олган ҳолда шахсий карталарини юритиш;
- ўқув сессияларини режалаштириш ва унинг натижаларини ҳисобга олиш;
- мутахассислик, йўналишлар бўйича ўқув дастурларини шакллантириш;
- ўқув дастурлари асосида ўқув юкламасини тақсимлаш ва ҳисоблаш;
- ўқитувчилар учун тарқатилган юклама асосида кафедра, факультетларнинг кадрлар рўйхатларини яратиш;
- қабул комиссияси фаолиятини ташкил этиш - абитуриентларни рўйхатга олиш, шифрлаш;
- контракт тўлайдиган талабалар учун ҳисоб-китоблар юритиш;
- турли хил ҳисоботларни шакллантириш ва бошқалар.
Тизим Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг стандартларини ҳисобга олган ҳолда ва айни пайтда муайян олий таълим муассасасининг ўзига хос ўқув дастурларининг хусусиятларига мослаштиришга имкон берадиган, ўқув жараёнини бошқаришни амалга оширадиган бўлиши керак. Тавсия этилаётган тизим ўқув стандартларни қўллаш орқали автоматик равишда барча ҳисоб-китобларни чиқариши ва уларни мутахассислик ҳамда ўқитиш жойлари, факультет ва ҳоказоларни ҳисобга олган ҳолда мослаштира олиши керак. Шунингдек, бу тизим талабаларни ҳисобга олиш, машғулотларни режали олиб боришни белгиловчи дарс жадвали тузиш, электрон ҳужжат айланишини амалга оширадиган бўлиши керак. Олий таълим муассасаларида ўқув жараёнини бошқаришни автоматлаштириш учун зарур бўлган дастурий таъминот жорий этилса, тизимдаги муаммоларни сезиларли даражада камайтиришга ёрдам берган бўлар эди”, - деб ёзади мурожаат муаллифи.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистондаги ташкилот ва идораларда қоғозни тежаш таклиф қилинганди.
Мавзуга оид
10:03 / 02.09.2024
“Халқ назорати” портали орқали қилинган мурожаатлар сони 45 мингдан ошди
17:55 / 28.08.2024
Кўп квартирали уйларнинг бошқарувчилари судга мурожаат қилганда давлат божини тўлашдан озод қилинади
08:34 / 16.05.2024
Солиқ қўмитасига энг кўп мурожаат қайси ҳудудлардан келиб тушаётгани айтилди
18:02 / 17.04.2024