Ўзбекистон Республикаси Президенти “Банкротлик таомилларини янада соддалаштириш ва суд бошқарувчилари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади.
Ҳужжат билан 2019 йил 1 мартдан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Абу Райҳон Беруний номидаги Бизнес ва бошқарув республика олий мактабида (Республика олий мактаби) қуйидагиларни назарда тутувчи махсус курслар ташкил этилади:
суд бошқарувчиси аттестатини олишга талабгорларни махсус дастур бўйича шартнома асосида ўқитиш;
тегишли тоифадаги суд бошқарувчиси аттестатини олиш учун асос бўладиган ўқишни тугатганлик тўғрисидаги гувоҳномани бериш;
суд бошқарувчиларининг касбий даражаси ва малакасини ошириш.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ президент банкротлик таомилларини янада соддалаштириш тўғрисидаги қарорни имзолагани хабар берилганди.









