Жамият | 14:03 / 06.02.2019
15882
1 дақиқада ўқилади

Амир Темур кўчасида ҳайдовчилар учун қўшимча қайрилиб олиш жойи очилди

Тошкент шаҳар Транспорт ва йўл–транспорт инфратузилмасини ривожлантириш департаменти ҳамда ИИББ ЙҲХБ таклифига мувофиқ, Юнусобод тумани Амир Темур кўчасида қўшимча қайрилиб олиш жойи очилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Қайд этилишича, ушбу жой Амир Темур кўчаси бўйлаб, Осиё кўчаси томондан ҳаракатланишда Алишер Навоий кўчаси кесишмасига етмасдан 90 метр масофада жойлашган.

Янги қайрилиб олиш жойининг очилиши Амир Темур – Алишер Навоий кўчалари кесишмасида аввал мавжуд бўлган тирбандликларнинг қисман камайтириш имконини беради, дейилади хабарда.

Мавзуга оид