Ўзбекистонда янги дастур яратилди. У абитуриентларнинг ОТМга электрон ҳужжат топшириши учун мўлжалланган
Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети мутахассислари томонидан абитуриентларнинг ОТМга электрон ҳужжат топширишлари учун мўлжалланган «Universities.uz» дастури яратилди.
Бу ҳақда Интеллектуал мулк агентлиги ахборот хизмати хабарига кўра, дастур Ўзбекистондаги барча ОТМлар (манзиллар, телефон рақамлари, факультетлар, йўналишлар, пропусклар ва ҳ.к.) ҳақида маълумот олиш; фойдаланувчи учун алоҳида аккаунт очиш ва у исталган вақтда ўз ҳужжатларини электрон шаклда юбориши ҳамда смс-хабар орқали имтиҳон натижаларини билиши каби функционал имкониятларга эга.
Шунингдек ушбу дастур орқали бутун дунё бўйича грантлар, стипендиялар ва ёзги мактаблар ҳақида маълумотларга эга бўлиш мумкин.
Дастур муаллифлари Аловиддин Исомитдинов ва Нурлан Жолдибаевга гувоҳнома берилди, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2019/2020 ўқув йилида олий таълим муассасаларига ҳужжат топшириш тартиби ўзгараётгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
18:02 / 17.04.2024
Хусусий олий таълим: тижорий манфаат ва сифатли таълим мувозанати қандай топилади?
15:10 / 07.12.2023
Аввал тест ишлаб, кейин қаерда ўқиш танланади – 2024 йилдан абитуриентлар қабули ўзгаради
15:07 / 03.11.2023
Умумтаълим фанларидан ўқишга тавсия этилган дарсликлар рўйхати эълон қилинди
15:01 / 21.09.2023