Жаҳон | 18:41 / 11.02.2019
6293
1 дақиқада ўқилади

Норвегия махсус хизмати Россия ва Хитой мамлакатда фаол разведка фаолиятини амалга ошираётганини таъкидлади

Фото: David Paul Morris / Bloomberg

Россия ва Хитой махсус хизматлари Норвегияга нисбатан фаол разведка ишларини олиб бормоқда. Бу Норвегия фуқаро ва ҳарбий разведка хизмати ҳисоботида таъкидланмоқда, деб хабар берди Verdens Gang газетаси.

Ҳужжатда айтилишича, "бу икки давлат тармоқда мураккаб ҳужум операциялари ўтказиш салоҳиятига эга ва ўз имкониятларини доимий равишда ривожлантирмоқда".

Норвегияга қизиқишнинг сабаби сифатида унинг Арктика ва шимолий ҳудудларга яқинлиги айтилмоқда, шу боис унга нисбатан босим "2019 йилда ҳам давом этади". 

Норвегия разведкасининг таъкидлашича, махсус хизматларни мамлакатнинг мудофаа ва хавфсизлик сиёсати, Норвегиянинг жанговар шайлик борасидаги режалари ва шимолий ҳудудлардаги сиёсати қизиқтиради.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид