Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳомиладор келинойисини пичоқлаган йигитга суд ҳукми ўқилди
12 февраль куни Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди биносида ҳомиладор келинойисини пичоқлаган 21 ёшли йигитга нисбатан суд ҳукми ўқилди. Унга кўра, йигит Жиноят Кодексининг қатор моддаларига мувофиқ 15 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди. Хотин-қизлар қўмитаси матбуот хизмати Kun.uz’га шу ҳақида хабар берди.
Юз берган ҳодиса мудҳиш тугаши мумкин эди, бироқ беш соат давом этган жарроҳлик амалиёти аёлни ҳаётга қайтарди - она ҳам, ҳомила ҳам сақлаб қолинган. Аёл шу кунларда фарзандини дунёга келтириши кутилмоқда.
Бундан аввал Ўзбекистон Республикаси Хотин-қизлар қўмитаси ўз ташаббуси билан қайинукаси томонидан 16 марта пичоқ санчилган ҳомиладор аёлнинг суд жараёнида жамоатчи ҳимоячи сифатида иштирок этаётгани ҳақида аввал хабар берилган эди.
Мавзуга оид
19:51 / 30.06.2026
“Фарҳод” автоэҳтиёт қисмлар бозоридаги жиноий гуруҳ аъзоларига ҳукм ўқилди
11:56 / 30.06.2026
Дониёр Турғунов устидан суд бошланди: автомобилни олиб қочиш моддаси айбловдан чиқарилган
18:40 / 23.06.2026
Фалажликда ўтган 4 йил ёхуд Исломов раҳбарлиги даврида суд тизими
09:00 / 16.06.2026