Молия вазирлигида янги лавозим тайинловлари рўй берди
Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг буйруғи билан Ҳудудлар молияси бош бошқармаси бошлиғи лавозимига Муродбек Сапарбаевич Давлатов тайинланди.
Муродбек Давлатов 1978 йилда Хоразм вилояти Ҳазорасп туманида туғилган, маълумоти олий. 1999 йилда Урганч давлат университетини, 2002 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини ва 2006 йилда Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясини банк иши ва молия мутахассислиги бўйича тамомлаган.
Ҳозиргача Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Агросаноат мажмуа молияси бошқармаси бошлиғи ўринбосари – Агросаноат мажмуининг қайта ишлаш ва бошқа тармоқлари молияси ва нархларни тартибга солиш бўлими бошлиғи сифатида фаолият юритиб келган.
Шунингдек, Севастополь давлат университети бюджетни режалаштириш бошқармаси бошлиғи Моҳир Муроджонович Юнусов Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ижтимоий соҳа ва фанни молиялаштириш бош бошқарма бошлиғи ўринбосари лавозимига тайинланди.
Моҳир Юнусов 1981 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, маълумоти олий. 2001 йилда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетини бакалавр, 2002 йилда Германиянинг Бремен университетини магистр даражаларини иқтисодчи мутахассислиги бўйича тамомлаган. Моҳир Юнусов Ўзбекистон ва хориж банкларида фаолият юритган, хусусан Ўзбекистоннинг Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкида етакчи, бош мутахассис ҳамда Калининград шаҳридаги «Санкт-Петербург Европа банки» филиалида етакчи ва катта мутахассис лавозимларида тажриба орттирган.
Ҳозирга қадар М.Юнусов Севастополь давлат университети бюджетни режалаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг буйруғи билан Жамшид Исмоилович Абруев Давлат бюджети бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Жамшид Абруев 1979 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, маълумоти олий. 1999 йилда Самарқанд қишлоқ хўжалиги институтини, 2004 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини молия мутахассислиги бўйича тамомлаган.
2017 – 2018 йилларда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат бюджети бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари. 2018 – 2019 йилларда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат бюджети бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари.
Мавзуга оид
10:29 / 21.06.2024
Абдулла Арипов янги лавозимларга тайинланган номзодларни ҳукумат аъзоларига таништирди
10:35 / 14.03.2024
Самарадорлик кўрсаткичи «қониқарсиз» бўлган мансабдорларнинг лавозимга лойиқлиги масаласи кўриб чиқилади
08:47 / 14.02.2024
Таълимни ривожлантириш маркази директори лавозимидан озод этилди
08:04 / 29.11.2023