Ўзбекистон | 15:48 / 20.02.2019
18724
1 дақиқада ўқилади

Қозоғистон Ўзбекистондан анор олиб киришни вақтинча тақиқлади

Фото: Pixabay

19 февралдан Қозоғистон Ўзбекистондан анор олиб киришга тақиқ кўринишидаги вақтинчалик карантин фитосанитар чораларни жорий этди. Бу ҳақда Қозоғистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Бунга сўнгги пайтларда анордан Комсток червеци карантин объекти - Pseudococcus comstocki (Kuwana) ўсимлик зараркунандаси тез-тез топилаётгани сабаб бўлган.

Қозоғистон вазирлигидан хабар беришларича, Ўзбекистон ҳудудидан ўтган ой давомида Комсток червеци билан зарарланган анорлар етказиб бериш бўйича иккита ҳолат аниқланди.

Комсток червеци туфайли маҳсулот қаттиқлашиб қолади, таъм сифати ёмонлашади ҳамда оғирлиги камаяди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид