Жаҳон | 13:02 / 23.02.2019
8939
1 дақиқада ўқилади

Трампни Вьетнамда 200дан ортиқ махфий агентлар қўриқлайди

Фото: How Hwee Young / EPA

АҚШ президенти Дональд Трампни Вьетнамда КХДР етакчиси Ким Чен Ин билан учрашув вақтида Америка махфий хизматининг 200дан ортиқ ходими қўриқлайди. Бу ҳақда VnExpress ёзмоқда.

Таъкидланишича, Америка етакчисининг қўриқчилари тўртта самолётда Вьетнамга олиб келинади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трамп Вьетнамга сафари давомида «Йиртқич»да ҳаракатланиши хабар берилганди.

Охирги маълумотларга кўра, Вьетнам пойтахти аэропортига иккита президентлик автомобили олиб борилган. Таъкидланишича, Трампнинг «Йиртқич»лари барча замонавий хавфсизлик тизимлари билан жиҳозланган, шунингдек, уларда кимёвий ҳужумдан ҳимоя сифатида кислород баллони ҳамда қон қуйиш учун ускуналар бор.

Трамп ва Ким Чен Ин учрашуви 27-28 февраль кунлари Вьетнамнинг Ханой шаҳрида бўлиб ўтади.

Таъкидланишича, тадбир Ханой марказидаги ҳукумат меҳмон уйида ўтказилиши керак.

Мавзуга оид