2018 йилнинг 13 октябрида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ни Фармони эълон қилинганди. Унга асосан, 2018 йилнинг 1 ноябридан бошлаб бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ҳамда нафақалар миқдори 1,1 баравар оширилган ва республика ҳудудида энг кам ойлик иш ҳақи 202,730 сўм этиб белгиланганди.

Энг кам ойлик маош миқдорининг оширилиши билан Ўзбекистонда олий таълим муассасаларининг тўлов-контракт нархлари ҳам кўтарилади.

Бунинг сабаби, Давлат қабул комиссиясининг 2018 йил 4 июлдаги 2-сонли баёнига иловада тўлов-контракт нархлари энг кам ойлик иш ҳақига боғланган бўлиши белгилаб қўйилган эди. Яъни ҳар сафар ЭКОИҲ ошганида ОТМ талабаси бўлиш баҳоси ҳам юқорилаб бораверади.

Бу эса шуни англатадики, иш ҳақлари ошса, контракт ҳам худди шунча фоизга ошади. Фақат қоидага биноан, ЭКИҲ миқдори оширилганда контрактлар навбатдаги семестрдан бошлаб оширилади.

Шунга кўра, ноябрда ошган иш ҳақлари март ойидан бошлаб ўқув йилининг 2-ярми учун тўланадиган контрактга таъсир қилади.

Телеграмдаги Xushnudbek.uz каналида келтирилишича, 2-семестрдан контракт миқдорлари қуйидагича бўлади:

БАКАЛАВРИАТ
(кундузги, сиртқи ва кечки таълим учун)

1-тоифа: 45 баробар – 9 млн 122 минг 850 сўм
2-тоифа: 46 баробар – 9 млн 325 минг 580 сўм
3-тоифа: 50 баробар – 10 млн 136 минг 500 сўм
4-тоифа: 55 баробар – 11 млн 150 минг 150 сўм
5-тоифа: 60 баробар – 12 млн 163 минг 800 сўм

Тоифаларга қайси таълим йўналишлари тўғри келишини