Фан-техника | 16:18 / 01.03.2019
7816
2 дақиқада ўқилади

AirPods 2 қачон чиқарилиши ошкор этилди

Фото: Beck Diefenbach / Reuters

Apple компанияси 29 март куни AirPods 2 қулоқчинлари сотувини бошлайди. Бу ҳақда Испаниянинг Applesfera нашри хабар қилмоқда.

Нашрнинг тахминича, Apple 25 март, душанба куни AirPods 2 ва бошқа янги маҳсулотлар тақдимотини ўтказади, шундан сўнг қурилма дўконларда пайдо бўлади. Хусусан, нашр AirPods биринчи версиясининг «ҳаёт даври» 28 март куни ниҳоясига етиши, кейин уларни сотиш тўхтатилиши ҳақида кўрсатилган, етказиб берувчилардан бирининг маълумотларига таянган. 

Янги AirPods’нинг хусусиятларидан бирига симсиз қувватлантиришнинг қўллаб-қувватланиши айланиши керак, у 2017 йил сентябрида эълон қилинган. Ўшанда AirPower симсиз қувватлантириш қурилмаси кўрсатилди, аммо 2018 йил охирига келиб, Apple ушбу гаджет ҳақидаги барча маълумотни сайтдан олиб ташлади. Кутилишича, март ойида компания тақдимот ўтказади, унда янги iPad mini намойиш этилади ва AirPower ҳақида қайта эълон қилинади.

AirPods симсиз қулоқчинларнинг биринчи версияси 2016 йил сентябрь ойида тақдим этилган, улар ўша йилнинг декабрь ойида сотувга чиқарилди. Қулоқчинлар бир вақтнинг ўзида гаджетни қувватлантириш учун хизмат қиладиган кейс билан бирга етказиб берилади. Улар беш соатгача бир қувватда ишлаш имкониятига эга. Шу билан бирга, кейс яна 19 соат қулоқчинлар ишини таъминлаб бера олади.

Мавзуга оид