КХДР Трамп ва Ким Чен Иннинг янги учрашуви бўйича келишув ҳақида эълон қилди
АҚШ президенти Дональд Трамп ва Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин Вьетнам пойтахти Ханойдаги саммитда янги учрашув ўтказиш тўғрисида келишиб олган. Бу ҳақда Reuters Корея Марказий телеграф агентлигига асосан хабар бермоқда.
Корея Марказий телеграф агентлигидан айтишларича, Ким Чен Ин билан учрашув якунлари бўйича Трамп унга «бу учрашув бўлиб ўтиши учун фаол саъй-ҳаракатларни амалга оширганига» миннатдорчилик билдирган, шунингдек, АҚШ ва КХДР янги саммити тўғрисида ваъда берган.
Шунингдек, агентликдан таъкидлашларича, КХДР ҳукумати Корея ярим ороли ядросизланиши масаласида «олға силжишга» эришиш учун музокаралар ўтказиш ўта зарур, деб ҳисоблайди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трамп ва Ким Чен Ин Ханойдаги саммитни тарк этгани, ҳеч қандай келишувга эришилмагани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
14:22 / 13.11.2024
АҚШ: КХДР аскарлари аллақачон Украинага қарши урушда қатнашмоқда
11:22 / 12.11.2024
Шимолий Кореядан қочганлар РФдаги КХДР кучлари орасида дезертирликка эришмоқчи
10:41 / 12.11.2024
КХДР Россия билан ҳамкорлик шартномасини ратификация қилди
20:11 / 10.11.2024