Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Афғонистонда "Толибон" жангарилари бозорга ҳужум қилишди
"Толибон" ҳаракати аъзоларининг Афғонистон шимоли-шарқидаги Тоҳар вилояти Янги-қалъа туманидаги бозорга ҳужум қилишлари оқибатида уч киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда маҳаллий ҳокимият вакилларига таяниб "Синьхуа" агентлиги хабар берди.
Агентликнинг маълумотларига кўра, толиблар эрталаб туман марказидаги бозорга ҳужум қилишган. Ҳужум хавфсизлик кучлари томонидан қайтарилган.
Хабар берилишича, етти киши жароҳатланган.
1 март куни Афғонистон жанубидаги Гилманд вилоятида жойлашган ҳарбий базага жангарилар ҳужуми оқибатида хавфсизлик кучларининг камида 40 ходими ҳалок бўлганди.
Мавзуга оид
17:37 / 09.06.2026
Афғонистонда давлат хизматчиларига смартфондан фойдаланиш тақиқланди
09:00 / 03.06.2026
“Толибон” ва Россия: ҳарбий яқинлашув нимани англатади?
21:38 / 27.05.2026
Россия ва «Толибон» ҳарбий-техник ҳамкорлик бўйича келишувга эришди
21:29 / 21.05.2026