Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири толиблар билан Афғонистон масаласини муҳокама қилди
Фото: Flickr
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Доҳада якшанба куни «Толибон» ҳаракати делегацияси раҳбари Барадар Охунд билан учрашди ва у билан Афғонистондаги тинчлик жараёни, шунингдек, Афғонистонга иқтисодий ёрдам кўрсатиш масаласини муҳокама қилди. Бу ҳақда толиблар вакили Забиулла Мужоҳид хабар берди, деб маълумот тарқатди Интерфакс.
Толибларнинг ОАВ учун баёнотида айтилишича, Қатардаги музокараларда Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматилла Иргашев ҳам иштирок этган.
Ўзбекистон делегацияси Афғонистонда тинчликка эришиш йўлида ҳамкорлик қилиш ва мамлакат иқтисодий секторида ёрдам кўрсатиш бўйича ишларни давом эттиришга тайёрлигини билдирди, дейилади хабарда.
Шунингдек, расмий Тошкент вакилларининг маълум қилишича, Ўзбекистон «Афғонистоннинг ички ишларига аралашишни истамайди».
Охунд, ўз навбатида, толиблар Ўзбекистоннинг тинч йўл билан ечим топишга қаратилган саъй-ҳаракатларини маъқуллаши ҳақида маълум қилди ва Афғонистонни иқтисодий жиҳатдан қўллаб-қувватлаётгани учун миннатдорчилик билдирди.
Мавзуга оид
12:44 / 23.01.2026
Абдулазиз Комилов Тинчлик кенгашига қўшилиш сабабларини изоҳлади
18:35 / 18.01.2026
«Толибон» элитасидаги бўлиниш: журналистлар интернет масаласидаги манфаатлар тўқнашувини очиб берди
17:50 / 25.12.2025
Афғон чегарасидаги отишмада тожикистонлик ҳарбийлар ҳалок бўлди
21:23 / 04.12.2025