Ўзбекистон | 18:17 / 14.03.2019
6209
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистондан Қозоғистонга анор олиб кириш бўйича қўйилган тақиқ олиб ташланди

Остона шаҳрида «Ўздавкарантин» инспекцияси бошлиғи И. Эргашев билан Қозоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Г.Исаев ўртасида учрашув ўтказилди.

«Учрашувда анор импортига қўйилган чекловни бекор қилиш, шунингдек, карантин остидаги маҳсулотларнинг фитосанитар ҳолати, икки мамлакат карантин хизматлари ўртасида экспорт ва импорт қилинаётган мева-сабзавотларни фитосанитар кўрикдан ўтказишда ҳамкорликдаги назоратни янада кучайтириш сингари масалалар муҳокама қилинди.

Музокаралар якунида Қозоғистонга Ўзбекистондан анор олиб кириш учун ўрнатилган вақтинча тақиқ 14 мартдан олиб ташланишига эришилди.

Бугундан эътиборан экспортчи тадбиркорлар Қозоғистонга анорни фитосанитар назоратдан ўтказиб, экспорт қилишлари мумкин», дейилади Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси матбуот хизмати хабарида. 

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон карантин хизмати 20 февралдан Ўзбекистондан анор олиб киришни вақтинча тақиқлаган эди.

Мавзуга оид