Россия 4 давлатдан келган мигрантлар ҳисобидан аҳоли сонини оширмоқчи. Улар орасида Ўзбекистон ҳам бор
Кремль қўшни давлатлардан кўпроқ одамларни Россияга кўчиришни таъминлаб бериши лозим бўлган тузилмалар шакллантирди. Бу ҳақда «Коммерсантъ» манбаларга таянган ҳолда хабар бермоқда.
Нашр маълумотларига кўра, яқин беш йил ичида Россия фуқаролари сонини 5-10 миллион кишига кўпайтириш режалаштирилган. Донорлар сифатида аксарият аҳолиси рус тилида сўзлашадиган мамлакатлар: Украина, Қозоғистон, Ўзбекистон ва Молдова кўрилмоқда.
Нашрнинг қайд этишича, бу йўналишдаги қонунчилик иши аллақачон бошланган: миграция сиёсати бўйича янги концепциядан ташқари, фуқаролик масалалари билан боғлиқ қонунлар аллақачон қабул қилинган ёки қабул қилиниш жараёнида.
2018 йил декабрь ойида иқтисодий ривожланиш вазири Максим Орешкин Россияда иқтисодий ўсиш демографик муаммолар билан чеклангани ҳақида маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, статистик маълумотлар демографик вазият асосий муаммога айлангани ва 1990-йилларда шаклланган тенденциялар иқтисодиётга салбий таъсир кўрсатаётганини билдиряпти.
Жорий йилнинг бошидан бери Россияда «Демография» миллий лойиҳаси амал қилмоқда, у 2024 йилгача давом этади. Лойиҳани амалга ошириш учун 3,5 триллион рубл ажратиш режалаштирилган. Унга қуйидаги федерал лойиҳалар киради: «Болалар туғилишида оилаларга моддий ёрдам», «Яслилар ташкил этиш - хотин-қизларни иш билан таъминлашга кўмаклашиш», «Катта авлод», «Жамият саломатлигини мустаҳкамлаш», «Аҳолининг янги жисмоний маданияти».
Бундан олдин, Ўзбекистон Россиядаги мигрантлар сони бўйича етакчилик қилаётгани хабар берилганди.
Мавзуга оид
21:00 / 07.10.2024
Рамзон Қодиров миграция сиёсатида «ўрта аср ёндашувларидан» воз кечишга чақирди
20:07 / 07.10.2024
Россияда саккиз нафар генерал лавозимдан олинди — ОАВ
20:51 / 04.10.2024
Россия «Толибон»ни террорчилар рўйхатидан чиқариш бўйича ишларни якунламоқда — ФХХ раҳбари
18:42 / 04.10.2024