Ўзбекистон | 11:08 / 21.03.2019
20543
2 дақиқада ўқилади

Наманган вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Фото: Namnews

Мингбулоқ тумани ҳокими лавозимида ишлаб келган Тоҳиржон Йўлдошбоевич Рапиқов Наманган вилояти ҳокимининг қарорига кўра, Наманган вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда Namnews хабар бермоқда.

Маълумот ўрнида, Тоҳиржон Рапиқов 1974 йилда Наманган вилояти Чуст туманида туғилган. 1996 йилда Наманган саноат-технология институтини тамомлаган.

У меҳнат фаолиятини 1996 йили Чуст тумани агрохизмат уюшмаси мутахассислигидан бошлаган. Турли йилларда Чуст тумани қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси етакчи мутахассиси, бош мутахассиси, Чуст тумани статистика ва ҳисоблаш ишлари маркази бош мутахассиси, шу марказ бошлиғи, Чуст тумани статистика бўлими бошлиғи,  Чуст тумани ҳокимининг иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари, Наманган вилояти ҳокимлигининг ахборот-таҳлил гуруҳи раҳбари, Наманган вилояти Янгиқўрғон тумани ҳокими вазифаларида фаолият юритган.

Тоҳиржон Рапиқов 2016 йилдан ҳозирги вақтга қадар Мингбулоқ тумани ҳокими лавозимида ишлаб келаётганди. 

Бундан олдин, Мингбулоқ тумани ҳокими ўзгаргани хабар қилинганди.

Мавзуга оид