Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Собиқ разведкачи КХДР етакчисининг режалари ҳақида маълум қилди
Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин АҚШ президенти Дональд Трамп билан муваффақиятсиз учрашувдан сўнг Россияга келишни хоҳламоқда. Бу ҳақда Жанубий Кореянинг Donga Ilbo газетаси МРБнинг Корея дастурлари маркази собиқ раҳбари Эндрю Кимга таянган ҳолда ёзяпти.
Собиқ разведкачининг маълум қилишича, Ким Чен Ин Россияга ташриф буюришни истамоқда. Бироқ, у ўз маълумоти манбаларини ошкор қилишдан бош тортди. Кимнинг қўшимча қилишича, Шимолий Корея етакчиси Хитойга ҳам сафар уюштиришни режалаштирмоқда.
Шу билан бирга, собиқ разведкачининг таъкидлашича, КХДР етакчиси ҳали ҳам Қўшма Штатлар билан мулоқот қилиш ниятида.
Бундан олдин, Шимолий Кореяда махфий инқилобий ташкилот борлиги аниқланганди.
Washington Post’нинг ўз манбаларига таянган ҳолда хабар қилишича, Шимолий Кореяда Cheollima Civil Defense махфий ташкилоти бор, у Free Joseon деб ҳам аталади ва амалдаги ҳукуматга қарши курашади.
Мавзуга оид
20:27 / 09.06.2026
Си Жинпинг Пхенянда: Хитой ва КХДР муносабатларни «янги чўққилар»га олиб чиқмоқда
20:18 / 11.05.2026
Ким Чен Ин ўзи ўлдирилган тақдирда, ядровий зарба билан қасос олишни буюрди
10:20 / 30.03.2026
КХДР АҚШга етиб бора оладиган ракеталар устида ишлаяпти
08:55 / 26.03.2026