Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 12:56 / 07.04.2019
5548
1 дақиқада ўқилади
Чикагодаги отишмада камида олти киши яраланди
Фото: WGN-TV
Чикагода содир этилган отишмада камида олти киши жароҳатланди, деб хабар берди Chicago Tribune.
Хабарда айтилишича, отишма Вест Инглвуд туманида оилавий байрам чоғида юз берган. Натижада олти киши, жумладан икки нафар бола жароҳатланган.
Жароҳатланганларнинг барчаси касалхонага ётқизилган. Отишмада яраланган бир қизнинг аҳволи оғир эканлиги айтилмоқда.
Полицияда ҳозирча гумонланувчилар ҳақида маълумот йўқ.
Ўтган йил ноябрида Калифорния штатидаги Таузанд-Оукс шаҳрида жойлашган барлардан бирида отишма уюштирилган, оқибатда ўнлаб кишилар жароҳат олганди.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш