Киев маъмурий суди импичмент ва Порошенкога қарши жиноят иши қўзғатилишини талаб қилди
Киев округ маъмурий суди Украина президенти Петро Порошенконинг импичменти ва унга қарши жиноят иши қўзғатилишини талаб қилмоқда. Бу ҳақда суд органининг расмий сайтида хабар қилинди.
Суд ҳокимияти вакиллари одил судлов олий кенгашига уларни давлат раҳбарининг ўзбошимча ва ноқонуний ҳаракатларидан ҳимоя қилишни таъминлаш бўйича реал чоралар кўришни сўраган. Ҳужжатда айтилишича, Порошенко ҳамда адлия вазири Павел Петренко, Украина миллий банки раҳбари Яков Смолий жиноят содир этишган. Коллегия Приватбанкни миллийлаштириш ноқонуний деб топилганидан сўнг Порошенконинг баёнотини суд тизимига босим ўтказиш, унинг мустақиллигига дахл қилиш деб баҳоламоқда.
Суд коллегияси парламентдан президент импичменти жараёнини бошлаш масаласини кўриб чиқишни сўрамоқда.
Ўтган ҳафтада суд Приватбанкнинг миллийлаштирилишини ноқонуний деб топганди. Бу қарор банкнинг асосий эгаси бўлган бизнесмен Игорь Коломойскийнинг даъвоси бўйича қабул қилинган.
Шундан сўнг Порошенко Приватбанкнинг Коломойскийга қайтарилиши мамлакатга дефолт ва иқтисодий инқироз олиб келиши мумкинлигини айтди. У бу қарорни чиқарган судьяларни қайта аттестациядан ўтказишни тезлаштириш, Украина хавфсизлик хизмати ва бош прокуратурасини эса уларга қарши иш қўзғатиш имкониятини ўрганиб чиқишга чақирди.
Мавзуга оид
12:00 / 12.10.2024
Сергелидаги портлаш: 4 нафар айбланувчининг ҳар бири 5 йилга озодликдан маҳрум қилинди
22:42 / 07.10.2024
Грузия парламенти президентнинг импичментини қайта бошлайди
13:02 / 21.08.2024
Суд «Озодлик»ка 100 млн сўм тўлаш ва «газ чайқовчиси» ҳақидаги суриштирув бўйича раддия эълон қилишни юклади
18:36 / 13.08.2024