Жаҳон | 10:24 / 28.04.2019
9595
1 дақиқада ўқилади

Японияда номаълум кимса император алмашиши олдидан 12 ёшли шаҳзодага таҳдид қилди

Фото: trend.az

Японияда 30 апрелда 85 ёшли император Акихито тахтдан воз кечади, 1 май куни эса тахтни унинг тўнғич ўғли, валиаҳд шаҳзода Нарухито эгаллайди. Шу муносабат билан ўтадиган тантаналар олдидан барча мактаблар ёпилган. Бироқ улардан бирига номаълум кимса ишчи кўринишида кириб, императорлик оиласининг кичик вакилларидан бирига таҳдид қилувчи белги қолдирган. 

Гап Акихитонинг набираси шаҳзода Хисахито ҳақида бормоқда. Бола ҳозирда Токиодаги ўрта мактаблардан бирида таҳсил олади. Номаълум кимса айнан у ўқийдиган мактабга кириб, у ўтирадиган партани топиб, унинг устига пичоқ қўйиб кетган.

Гумонланувчини ҳозирча ушлашга муваффақ бўлинмаган.

12 ёшли Хисахито императорнинг кенжа ўғли – шаҳзода Акисинонинг ўғли бўлиб, тахтга ворислик қилиш тартиби бўйича амакиси Нарухито ва отасидан кейин учинчи ҳисобланади.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид