Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Ўзбекистонда MICE туризмини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент қарори лойиҳаси жойлаштирилди.

Ҳужжат билан “2019-2025 йилларда Ўзбекистонда  конференция, форум, конгресс, кўргазма, семинар ва анжуманлар (MICE) туризмини ривожлантириш бўйича концепция” тасдиқланиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг “Ўзбекистон конгресс ва кўргазма” марказини ташкил этиш таклифига розилик берилиши мумкин.

Марказнинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланади:

Ўзбекистонда ташкил этиладиган маҳаллий ва халқаро даражадаги конгресс ва кўргазмалар ўтказиш имкониятига эга бўлган объектлар тўғрисидаги маълумотлар реестрини юритиш;

маҳаллий ва халқаро даражадаги конгресс ва кўргазмаларни ташкиллаштириш фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари реестрини юритиш;

Ўзбекистонда ташкил этиладиган маҳаллий ва халқаро даражадаги конгресс ва кўргазмалар ташкилотчилари фаолиятини мувофиқлаштириш;

Ўзбекистоннинг MICE туризми салоҳиятини жаҳон мамлакатлари орасида намоён этиш ҳамда мамлакат қиёфасини ижобий тарзда тарғибот қилиш;

Республикадаги вазирлик ва идоралар томонидан Ўзбекистонда ташкил қилинадиган MICE туризмига ихтисослаштирилган халқаро даражадаги кўргазмалар, ярмаркалар ва конгресслар фаолиятини мувофиқлаштириш;

MICE туризмига ихтисослаштирилган халқаро кўргазма ва ярмаркаларда Ўзбекистон номидан иштирок этиш ва халқаро ташкилотлар ва йирик компаниялар томонидан тадбирларни ўтказиш бўйича эълон қилинадиган тендерларда қатнашиш ва бошқалар.

“2019-2025 йилларда Ўзбекистонда конференция, форум, конгресс, кўргазма, семинар ва анжуманлар (MICE) туризмини ривожлантириш бўйича концепцияга кўра, 2019-2025 йилларда Ўзбекистонда MICE туризмини ривожлантириш концепцияси туризмнинг ушбу турини ривожлантириш учун қулай иқтисодий шарт-шароитларни яратиш бўйича олиб борилаётган ислоҳотларнинг самарадорлигини оширишга эришиш ва туризмнинг мавсумий омилларини минималлаштириш учун зарур туристик инфратузилмани такомиллаштиришга қаратилган.

MICE туризмини мақсадли вазифалари ва халқаро тажрибаларига келиб чиқиб, келгуси йилларда фаол равишда қисқа муддатда қуйидаги тадбирларни амалга ошириш режалаштирилган: