5 июнь куни Ўзбекистон масжидларида ҳайит намозлари ўқилди.
Тошкент шаҳрида ҳайит намозини кўтаринки руҳда адо этиш учун масжидлар жамоаси, ҳуқуқ тартибот идоралари, нодавлат ташкилотлар ходимлари намозхонлар учун қулай шарт-шароитларни яратиб бердилар.
Имом-хатиблар барчани ушбу улуғ байрам билан қутлаб, тинч ва осуда юртда яшаётганимиз, хотиржам ибодатлар қилаётганимиз учун Яратганга шукроналар айтдилар. Шунингдек, ҳайит байрами фазилатлари хусусида маъруза қилдилар.
































