Жиззахда ғишт ишлаб чиқариш цехида ноқонуний ҳолат аниқланди
Мажбурий ижро бюроси Жиззах вилоят бошқармаси тезкор ходимлари томонидан Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани «Гандумтош» маҳалласида жойлашган хусусий корхонага қарашли ғишт ишлаб чиқариш цехи кўздан кечирилганда табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келинаётгани аниқланган. Бу ҳақда Мажбурий ижро бюроси Kun.uz’га маълум қилди.
Яъни, бунда ҳуқуқбузар корхонага ўрнатилган электрон газ ҳисоблаш ускунасининг фильтр қисмига пўлат сим ўтказиб, ҳисобга олиш приборларини кўрсатгичини тўхтатиб қўйишни мақсад қилган.
Ҳолат юзасидан, Жиззах вилоят бўйича газ таъминоти ҳудудий филиалининг ҳисоб-китоб хулосасига кўра, 56та горелка ва 28та камера бўлган ушбу хусусий корхона томонидан таъминотчи корхона манфаатига 66 миллион 576 минг сўм миқдорда зарар етказгани аниқланган.
Ноқонуний хатти-ҳаракат бўйича корхона раҳбари бугунги кунда пушаймон эканлигини билдириб, етказилган зарарни тўлиқ қоплади.
Мавзуга оид
20:04 / 21.11.2024
Отасининг ёнига кўмилган қизалоқлар: опа-сингил маст “пойгачи”нинг қурбони бўлди
09:31 / 20.11.2024
Жиззахда икки бола машина уриб кетиши оқибатида вафот этди
09:00 / 13.11.2024
1,1 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган цех аниқланди
09:25 / 06.11.2024