Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ИИВнинг ҳудудий тизимларида янги тайинловлар амалга оширилди
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ҳудудий тизимларида янги тайинловлар амалга оширилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар бермоқда.
Полковник Рустам Амирович Сайфулов Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари – Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Подполковник Жамшид Бахтиёрович Закиров Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари – Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Подполковник Аҳроржон Халимжонович Адҳамов Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.
Подполковник Ўткир Каримович Бадалов Навоий вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.
Подполковник Фаррух Саламович Тоиров Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари – Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Мавзуга оид
09:40 / 27.05.2026
Ички ишлар вазирлиги маҳкумларни кўчириш тартибини ўзгартирмоқчи
10:24 / 24.05.2026
$57 миллионлик эзгу ташаббус ва ИИВдаги икки хил стандарт — ҳафта дайжести
11:51 / 22.05.2026
ИИВ, Адлия ва Тоғ-кон вазирлиги — давлат бошқарувидаги энг илғор идоралар
17:45 / 30.04.2026