Ўзбекистон | 10:40 / 24.06.2019
31676
1 дақиқада ўқилади

Нефтгаз соҳасининг икки йирик ташкилотига янги раҳбарлар тайинланди

«Ўзнефтгазқудуқтаъмирлаш» акционерлик жамияти ва «Муборакнефтгаз» МЧЖда раҳбарлар ўзгарди.

«Ўзбекнефтгаз» АЖ матбуот хизмати хабар беришича, «Ўзнефтгазқудуқтаъмирлаш» АЖ директори вазифасини вақтинча бажарувчи лавозимига Абдулла Шерматович Норматов тайинланди. 

У бу лавозимда Имом Зокирович Магомедов ўрнини эгаллади.

Абдулла Норматов

Абдулла Норматов бунгача «Ғиссорнефтгаз» Ўзбекистон-Швейцария қўшма корхонаси бош директори лавозимида фаолият юритган.

«Муборакнефтгаз» МЧЖнинг бош директори лавозимига  Бекзод Бобоқулович Нарзиев тайинланди.

У бу лавозимда кўп йиллардан буён ишлаб келган Қаҳрамон Ҳамроқулович Қурбонов ўрнида иш бошлади.

Бекзод Нарзиев

Бекзод Нарзиев бунгача «Жарқўрғоннефть» АЖ бошқаруви раиси лавозимида ишлаган.

Шунингдек, Жиззах вилояти бўйича газ таъминоти ҳудудий филиалининг беш нафар ходими ўз фаолиятларидаги ҳуқуқбузарлик ва камчиликлар учун эгаллаб турган лавозимларидан озод этилган. 

Мавзуга оид