Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Путиннинг буйруғи билан марказий ҳарбий округ қўшинлари юқори даражадаги жанговар шай ҳолатга келтирилди
Марказий ҳарбий округда (Сибир, Урал ва Волгабўйи федерал округларидаги ҳарбий қисмларни бирлаштиради) жанговар тайёргарлик ҳолати кутилмаганда текширувдан ўтказилди. Шу муносабат билан марказий ҳарбий округ қўшинлари юқори даражадаги жанговар тайёргарлик ҳолатига келтирилди, деди Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу.
Унинг сўзларига кўра, текширув Россия президенти Владимир Путин қарорига мувофиқ ўтказилган.
«Ушбу тадбир қуролли кучларнинг терроризм кўринишидаги жиддий таҳдидлар сақланиб турган Марказий Осиёдаги ҳарбий хавфсизликни таъминлаш салоҳиятини баҳолашга қаратилган», — деди Шойгу.
Мудофаа вазирининг сўзларига кўра, шу билан бирга, Жанубий ва Шарқий ҳарбий округлардаги айрим ҳарбий қисмлар, ҳарбий десант қўшинлари, ҳарбий транспорт авиацияси ҳам жанговар шай ҳолатга келтирилган.
Мавзуга оид
22:50 / 22.06.2026
Россияда 8 ёшли қаҳрамон Хизир Дербичевнинг жасади топилди
21:39 / 22.06.2026
Россияда мигрантларнинг пул ўтказмаларидан комиссия ундириш таклиф этилди
09:32 / 20.06.2026
Бокуда саккиз нафар Россия фуқароси қамоқ жазосига ҳукм қилинди
22:13 / 19.06.2026