Пиёда юриш – А нуқтадан Б нуқтага ҳаракатланиш усулигина эмас. У сизга кўпроқ нарса бериши мумкин, дейди Лайфхакер.

1. Кайфиятни кўтаради
Сайрлар кайфиятни кўтаради, айниқса, спортзалда эмас очиқ ҳавода бўлганида. Бундан ташқари, у депрессияда ёрдам берувчи восита саналади.
2. Ижодкорликни оширади
Агар илҳомни йўқотиб қўйиб, уни қандай қилиб қайтаришни билмасангиз ёки ғояни ҳаётга мос лойиҳага айлантиришга интилаётган бўлсангиз, сайрга отланинг. Пиёда юриш фикрлашнинг конвергент ва дивергент турларини яхшилайди. Айнан улар ижодкорлик билан боғлиқ.
3. Аллергияга қарши курашишда ёрдам беради
Аллергия мавсумида уни қўзғатувчилардан ҳимояланиш, аксириш, кўз ёши ва қичишишлардан халос бўлиш учун уйда “яшириниб олиш” истаги пайдо бўлади. Бироқ олимлар бу стратегияни қўллаб-қувватлашмайди. Тадқиқот натижаларига кўра, юриш ва югуриш аллергия белгиларининг олдини олади.
4. Метаболик синдром эҳтимолини камайтиради
Метаболик синдром – юқори қон босим, қондаги қанд миқдорининг юқори даражаси, ортиқча вазн кабиларни ўз ичига олган саломатлик билан боғлиқ муаммолар мажмуаси. У диабет, юрак қон-томир касалликлари, эрта ўлим даракчисидир. Метаболик синдром ўтириш ҳолатидаги турмуш тарзи сабабли пайдо бўлади. Унга қарши самарали ва бепул восита – аэробика машқлари мавжуд.Тез-тез юриш соғлиқ учун курашда аъло усулга айланади.
5. Умрни узайтиради
Кундалик машғулотлар умрни етти йилга узайтиришда ёрдам беради. Қўшимча йилларни завқ билан яшаш эҳтимоли юқори, чунки пиёда юрувчи кишилар ўзларини бахтли ҳис этишади.
6. Тежашда ёрдам беради
Фитнес-клуб абонементи ва тренер билан ўтказиладиган машғулотлар қиммат бўлиши мумкин. Пиёда юриш учун эса ҳеч қандай қўшимча анжомлар керак эмас. Ҳатто махсус оёқ кийим учун ҳам пул сарфлашнинг ҳожати йўқ. Ўзингизда мавжудларидан энг қулайини танлашнинг ўзи кифоя.















