2018 йилда миллионерларнинг жами бойлиги 7 йил ичида илк бор камайди
2018 йил дунёдаги барча доллардаги миллионерларнинг умумий бойлиги 3 фоизга камайиб, 68,1 трлн долларни ташкил қилди. Бу ҳақда Capgemini SA шарҳида маълум қилинган.
Ҳар йили чоп этилувчи World Wealth Report ҳисоботига кўра, 2018 йилда ўзига тўқ одамлар (high-net-worth individual, HNWI) сони ҳам 0,3 фоизга камайиб, 18 млн кишини ташкил қилган.
Кўрсаткичлар 7 йил ичида илк бор пасайган. Бу асосан фонд бозорларининг қулаши ва муҳим минтақаларда иқтисодий ўсиш суръатлаари секинлашгани билан боғланган.
Бой одамлар сонининг камайиши Осиё-Тинч океани минтақаси (-1,7 фоиз) ва Европада (-0,7 фоиз) айниқса сезиларли бўлган. Шимолий Америкада вазият деярли ўзгармаган (+0,4 фоиз), Яқин Шарқ ва Лотин Америкасида миллионерлар сони мос равишда 5,8 ва 1,9 фоизга кўпайган.
Натижада сармоя қилган активлари камида 1 млн долларни ташкил қилувчи одамлар сони Шимолий Америкада 5,7 млн, Европада 4,8 млн, Осиё-Тинч океани минтақасида 6,1 млн, Яқин Шарқда 0,7 млн, Лотин Америкасида 0,6 млн ва Африкада 0,2 млн нафарни ташкил қилган.
АҚШ, Япония, Германия ва Хитойда 2018 йил охирига кўра барча миллионерларнинг 61,2 фоизи яшаган.
World Wealth Report ўз докладини тузишда ҳиссасига жаҳон ялпи ички маҳсулотининг 98 фоизи ва глобал фонд бозорлари капитталашувининг 99 фоизи тўғри келувчи 71 та давлатдан олинган маълумотларни қўллайди.
Мавзуга оид
21:03 / 19.11.2024
Россияда доллар йил бошидан бери биринчи марта 100 рублдан ошди
21:21 / 14.11.2024
АҚШ долларининг мустаҳкамланиши глобал муаммога айланади — The Economist
21:33 / 29.10.2024
Олтинга қизиқишнинг ошаётгани доллар доминантлигига соя солади — FT
19:36 / 24.10.2024