Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳиндистонлик аёлнинг ошқозонидан 1,5 килограммдан ортиқ заргарлик буюмлари ва тангалар чиқариб олинди
Фото: Pixabay
Ҳиндистонлик жарроҳлар Ғарбий Бенгалия штатида 26 ёшли бемор аёлнинг ошқозонидан 1,5 кг.дан ортиқ танга ва заргарлик буюмларини чиқариб олди. NDTV телеканалининг хабар беришича, аёл заргарлик буюмларини шу тарзда яширишга қарор қилган.
Руҳий касалликка чалинган аёлнинг ичидан топилган қимматбаҳо буюмлар рўйхати чиндан ҳам ҳайратланарли: 5 ва 10 рупий қийматдаги 90та танга, занжирлар, бурун узуклари, сирғалар, билагузуклар ва ҳаттоки қўл соатлари. Қандай қилиб бундай буюмлардан баъзиларини ютиш мумкинлигининг ўзи ажабланарли.
«Биз заргарлик буюмлари ғойиб бўлаётганини пайқадик. Аммо ҳар сафар ундан бу ҳақда сўраганимизда, у йиғлай бошларди» - деди ноодатий беморнинг онаси. Маълум бўлишича, ёш аёл овқатланиш вақтида ўз хазиналарини «яширган».
Жабрланувчининг оиласи бой эмас ва заргарлик буюмлари асосан мисдан бўлган, аммо бир нечта тилла буюмлар ҳам топилган.
Мавзуга оид
19:15 / 01.05.2026
МУМБАЙ. Харобадаги миллиардлар | SUBYEKTIV
08:35 / 27.04.2026
Амбаниларнинг 200 млрд долларлик бизнес империяси. Ҳаммаси қандай бошланганди?
20:13 / 25.04.2026
Ҳиндистонда сайёҳларга «сафари» пайтида телефондан фойдаланиш тақиқланди
10:35 / 24.04.2026