Хитойда 118та болани асраб олган аёл 20 йилга қамалди
Хитойда "меҳрибон она" номи билан танилган, 118та болани асраб олган Ли Янься исмли аёл шантаж ва товламачиликда айбланиб 20 йилга қамалди.
У шунингдек, 2,67 миллион юань (393 минг доллар) жарима тўлайдиган бўлди ва беш йил муддатга барча сиёсий ҳуқуқлардан маҳрум этилди.
Унинг асосий шериги Сюй Ци 12,5 ярим йилга қамалди, уч йилга сиёсий ҳуқуқлардан маҳрум этилди ва 1,2 миллион юань (176 минг доллар) жарима тўлайдиган бўлди. Ушбу иш бўйича яна 14 киши 1 йилдан тўрт йилгача озодликдан маҳрум этилди.
Ли Янься кейинги 15 йил давомида хайрия ва болаларга ёрдам бериши билан Хитойда таниқли шахс, телеканал ва газеталарнинг қаҳрамонига айланганди. Терговда аниқланишича, аёл ва унинг шериклари болалардан шахсий бойлик орттириш мақсадида фойдаланган.
Маълум бўлишича, ўтган асрнинг 80-90-йилларида у етарлича бой аёл бўлган ва 1996 йилда биринчи етим қизни асраб олган. Аёл интервьюларидан бирида етимларни асраб олишни исташини, “Муҳаббат қишлоғи” деб номланувчи болалар уйини қуриш учун бор мол-мулкини сотганини айтган.
Аммо 2018 йилда “Муҳаббат қишлоғи” 4 йилдан буён ҳеч қандай текширувлардан ўтмагани маълум бўлди ва ноқонуний фаолият юритишда гумонланди.
Тергов давомида аниқланишича, аёлнинг турли банкларда 45та ҳисоб рақами бўлиб, уларда 20 миллион юань (2,9 миллион доллар) пул бўлган, у шунингдек, Land Rover ва Mercedes-Benz автомобилларига эгалик қилган.
Аёл ва унинг шериклари болалардан ўз мақсадларида фойдаланишган. У турли муассасалар муҳрларини қалбакилаштирган. Бундан ташқари, болалар уйи тарбияланувчилари ва ходимларига ижтимоий нафақа олиш учун ҳужжатларни сохталаштирган. Нафақа олаётганлардан тўрт нафари вафот этганида ҳукуматга хабар бермаган ва улар учун ижтимоий таъминот олишда давом этган. У шу йўл билан 26 киши учун 500 минг юандан ортиқ (73,5 минг доллар) пул олган.
Шу билан бирга, аёл 2014-2018 йиллар давомида болалар уйи ҳисоб рақамидан ўз ҳисоб рақамига 610 минг юань (89 минг доллар) ўтказган.
Мавзуга оид
19:51 / 24.04.2023
Ўзбекистон экспортида Россия биринчи ўринга кўтарилди
15:51 / 24.04.2023
Ўзбекистон Хитойдан 2 млрд долларлик маҳсулотлар сотиб олди
13:48 / 23.04.2023
Хитойнинг Франциядаги элчиси Қрим статуси ва собиқ СССР давлатлари суверенитетини шубҳа остига олди
11:25 / 21.04.2023