Ўзбекистонда қирғизистонлик ҳарбий хизматчининг жасади топилди. Бу ҳақда Қирғизистон Чегара хизмати хабар қилди, деб ёзмоқда Kaktus.media.
Нашр маълумотига кўра, 29 июль куни Ўзбекистон ҳудудидаги Оқ-Булоқ дарёсидан ҳарбий қисм хизматчисининг жасади топилган. У 19 июль куни Оқ-Булоқ дарёсига тушиш чоғида сирғаниб кетиб, дарёга қулаган.
Қидирув ишлари Қирғизистон Давлат чегара хизмати ва Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати ҳарбий хизматчилари томонидан, икки республика ФВВ ходимлари билан ҳамкорликда, ўн сутка давомида олиб борилди. Ҳарбий хизматчининг жасади кучли оқим туфайли воқеа жойидан 11 км узоқликда аниқланди.
Жасадни Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қутқарувчилари топган. 29 июль куни ҳарбий хизматчининг жасади Қирғизистонга олиб кетилди.
Айни пайтда тегишли экспертизалар ва тадбирлар ўтказилмоқда.

















