Ўзбекистон | 16:15 / 23.08.2019
147882
2 дақиқада ўқилади

Тошкент давлат юридик университети ректори ишдан олинди

Фото: KUN.UZ

Тошкент давлат юридик университети ректори Есемурат Каньязов лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Kun.uz манбаси хабар бермоқда.

Айни вақтда президент Шавкат Мирзиёев раислигида Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва жамиятда ўқитувчи мавқейини ошириш юзасидан кенгайтирилган видеоселектор йиғилиши ўтказилмоқда ва йиғилиш давомида давлат раҳбари Есемурат Каньязов ишдан олинганини маълум қилди.

«Олтин воҳа» каналида ёзилишича, президент видеоселектор давомида олий таълимдан норозилигини айтган: «Мен мутлақо олий таълимдан норозиман... Ректорларда талаб йўқ, савия йўқ. Энг катта порахўрлик қаерда? Юридик, Молия, Иқтисодиёт университетларида... Тизимда тартиб йўқ, интизом йўқ...».

Маълумот учун, Есемурат Каньязов 2005-2011 йилларда – Адлия вазири ўринбосари, 2011 йилнинг июнидан Адлия вазирининг биринчи ўринбосари бўлиб ишлаган, 2013 йилда Тошкент давлат юридик университетига ректор этиб тайинлангач вазир ўринбосари лавозимидан кетганди. Аммо у 2017 йилнинг апрелида яна Адлия вазири ўринбосари лавозимини эгаллаганди.

Айни вақтда Каньязовнинг вазирликдаги лавозими тақдири бўйича маълумот йўқ.

Мавзуга оид