Президент фан, адабиёт, санъат соҳалари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлади
|12:48 / 29.08.201955 56019 мин
Фото: Президент матбуот хизматиФото: Президент матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Президенти “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма саккиз йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, адабиёт, маданият ва санъат соҳалари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги фармонни имзолади. Ҳужжат матни ЎзА томонидан эълон қилинди.
Ватанимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, халқимиз маданияти ва маънавиятини юксалтириш, миллий ғояни ривожлантиришга қўшган муносиб ҳиссаси, ёрқин истеъдоди ва серқирра ижоди, илмий-инновацион фаолияти, самарали хизматлари, ёш авлодни она юртга муҳаббат ва садоқат руҳида соғлом ва баркамол этиб тарбиялаш ҳамда жамоат ишларидаги фаол иштироки учун қуйидагилар фахрий унвонлар билан тақдирланди:
“Ўзбекистон Республикаси халқ рассоми”
Турсунназаров Йигитали - Камолиддин Беҳзод номидаги миллий рассомлик ва дизайн институти профессори, Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси
“Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи”
Турдиева Кавсар Шералиевна - Тошкент педиатрия-тиббиёт институти ўзбек, рус ва лотин тиллари кафедраси мудири, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир
“Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган соғлиқни сақлаш ходими”
Алимова Халида Рауфовна - Жиззах вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази бош шифокори
“Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи”
Мавзуга оид
Радзивил Светлана Михайловна - Енгил атлетика бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси
Халқимизнинг илмий-интеллектуал салоҳияти ва маънавиятини юксалтириш, таълим, маданият, адабиёт, санъат, соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия ва спорт соҳаларини ривожлантиришдаги хизматлари, Ватанимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, юртимиз тараққиёти, тинчлиги ва барқарорлигини таъминлаш ишига қўшган муносиб ҳиссаси ҳамда жамоатчилик ишларидаги кўп йиллик самарали иштироки учун қуйидагилар мукофотланди:
“Фидокорона хизматлари учун” ордени билан
Ёрматов Шермат - Ўзбекистон давлат филармонияси “Булбулча” болалар хор ва рақс жамоаси бадиий раҳбари
Каримова Сураё Убайдуллаевна - Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти директорининг илмий ишлар бўйича ўринбосари
Рафиков Абзал Азимович - Ўзбекистон давлат академик рус драма театри актёри
Сияев Сагдулла - Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, ёзувчи
Тухтабаев Худайберди - Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, ёзувчи
Адилов Юсуфжон Бакиевич - Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси, ганчкор уста
Алимов Шавкат Арифджанович - Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ректорининг илмий консультанти, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг академиги
Анарбаев Абдулхамиджон - Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Археологик тадқиқотлар институтининг Тошкент бўлими бошлиғи
Усманов Агзамжон Наябжанович - Олмазор туманидаги “New Life Medical” хусусий клиникаси ядро тиббиёт маркази раҳбари, Тошкент шаҳри
Чупрова Валентина Александровна - Республика қон қуйиш маркази директорининг даволаш ишлари бўйича ўринбосари
“Дўстлик” ордени билан
Абдуллабеков Кахарбай Насирбекович - Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Сейсмология институти лаборатория мудири
Абдуллаева Гулджан Джумашовна - Ибройим Юсупов номидаги қорақалпоқ тили ва адабиёти фанини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб-интернати ўзбек тили ва адабиёти фани ўқитувчиси, Қорақалпоғистон Республикаси
Абдуллаева Камола Жахангировна - В.Успенский номидаги республика ихтисослаштирилган мусиқа академик лицейининг торли чолғулар бўлими виолончель синфи ўқитувчиси
Абдуллаева Мухаббат Ходжиалимовна - Ўзбекистон давлат драма театри олий тоифали актёри
Аблақулов Ўктам Ўлмасович - “Polaris Technologies” масъулияти чекланган жамияти директорининг ишлаб чиқариш бўйича ўринбосари, Тошкент шаҳри
Акбарова Гулнора Илясовна - Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг бадиий экспертиза бошқармаси бош санъатшунос-эксперти
Аллаев Кахраман Рахимович - Тошкент давлат техника университети электр станциялари, тармоқлари ва тизимлари кафедраси профессори
Алниязов Айтмурат Исмаилович - Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлимининг Қорақалпоқ гуманитар фанлари илмий-тадқиқот институти директори
Байжанов Аллаберган Кадирович - Самарқанд вилояти юқумли касалликлар клиник шифохонаси бош шифокори
Бегимов Мурат Полатович - Қорақалпоқ давлат қўғирчоқ театри бош режиссёри
Бекмурадов Мансур Бобомурадович - Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси бошқарув социологияси ва психологияси кафедраси мудири
Болоболов Владимир Владимирович - Фарғона вилояти 3-сил касалликларига қарши курашиш диспансери даволаш бўлими мудири
Бузина Ольга Николаевна - Самарқанд вилояти ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш маркази директори ўринбосари
Бурмич Ольга Александровна - Фарғона вилояти рус драма театри олий тоифали актёри
Васильева Ирина Анатольевна - Спорт яккакурашлари бўйича Республика олий спорт маҳорати мактаби қиличбозлик бўлими мураббийи
Халмурзаева Атиргул Исаковна - Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ботаника институти ҳузуридаги Тошкент ботаника боғи мутахассиси
Хожабергенов Дарибай Айтбаевич - Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театри вокал артисти, Қорақалпоғистон Республикаси
Худояров Солижон Азимович - Фарғона вилояти спорт яккакурашига ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактаби таэквондо бўлими ўқитувчиси
Ҳикматова Холида Нусратовна - Бухоро шаҳридаги 9-оилавий поликлиника умумий амалиёт шифокори, Бухоро вилояти
Шамсутдинов Рустам Динамович - оммавий байрам тадбирлари режиссёри, Тошкент шаҳри
Шарапова Гулбахор Исомовна - “Ғиждувон диагностика маскани” хусусий клиникаси директори, Бухоро вилояти
Шубин Вячеслав Егорович - сув спорти турлари бўйича республика олий спорт маҳорати мактабининг байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўлими тренери, Тошкент шаҳри
Эшонкулов Жоппор Салиевич - Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Алишер Навоий номидаги давлат Адабиёт музейи директори
Юлдашев Алишер Хаитович - Хоразм вилояти мусиқали драма театри саҳналаштирувчи режиссёри
Юсупова Огулнабат - Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театри оркестри артисти
Мамлакатимизда ижтимоий ва маънавий-маърифий соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлардаги фаол иштироки, самарали меҳнати, ёш авлодни Ватанга муҳаббат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат, истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш ишига қўшган ҳиссаси учун қуйидагилар мукофотланди:
“Шуҳрат” медали билан
Абдуллаева Дилноз Кенгешбаевна - Қўнғирот туманидаги “Wunderkind in Kungrad” нодавлат мактабгача таълим муассасаси директори, Қорақалпоғистон Республикаси
Алимахсумов Камолиддин Мохирович - Ўзбек миллий мақом санъати маркази Юнус Ражабий номидаги “Мақом” ансамбли биринчи тоифали хонандаси
Бабаева Ойнисо Амбияевна - Қашқадарё вилояти мусиқали драма театри биринчи тоифали вокал артисти
Базарбаев Полат Жолдасбаевич - Нукус шаҳридаги 2-болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг каратэ спорт тури бўйича ўқитувчиси, Қорақалпоғистон Республикаси
Байматов Сирожиддин Гиясович - Ўзбекистон Бадиий академияси аъзоси, ганч ўймакори
Бокиев Жамолхон Тургунпулатович - Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг Наманган вилояти бўлими раҳбари
Джаббарова Гулистон Музапаровна - Самарқанд вилояти мусиқали драма театри олий тоифали вокал артисти
Джураев Бахтияр Мамадаминович - Сурхондарё вилояти силга қарши курашиш диспансери бош шифокори
Есемуратов Бахтияр Сагидуллаевич - Ўзбекистон давлат филармониясининг Қорақалпоғистон Республикаси бўлинмаси директори, жиров
Закиров Шухрат Рихсиваевич - Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси аъзоси, бастакор
Тўхтамуродов Беҳзод Тоир ўғли - Тошкент давлат техника университети механика факультети технологик машина ва жиҳозлар кафедраси магистранти
Убайдуллаев Фуркат Хамидуллаевич - Р.Глиэр номидаги республика ихтисослаштирилган мусиқа академик лицейи камонли-торли чолғулар бўлими ўқитувчиси
Фозилов Хуршид Ғайратович - Республика ихтисослашган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Қарши филиали директори, Қашқадарё вилояти
Фурман Михаил Эвалдович - Олмалиқ шаҳридаги 8-болалар мусиқа ва санъат мактаби директори, Тошкент вилояти
Шодманкулов Уктам Маматкулович - Республика “Ҳунарманд” уюшмаси аъзоси, ҳунарманд, Сирдарё вилояти
Шодманов Умид Хамидуллаевич - Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри актёри
Шамуротова Моҳичеҳра Абдинабиевна - Ўзбекистон давлат консерваторияси анъанавий хонандалик кафедраси ўқитувчиси
Эркинов Музаффархон Эркин ўғли - “Ҳужжатли фильмлар киностудияси” давлат унитар корхонаси кинорежиссёри, Тошкент шаҳри
Эшбоев Махаммад Темиралиевич - Термиз шаҳридаги 22-болалар мусиқа, санъат ва бахшичилик мактаби ўқитувчиси, бахши, Сурхондарё вилояти
Юнусова Нигорахон Юсупжоновна - Андижон шаҳридаги Муҳаммад Юсуф номидаги она тили ва адабиётини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб-интернати тарих фани ўқитувчиси, Андижон вилояти
Юсупов Абдулазиз Яқубжонович - Андижон тумани маданият марказининг бадиий раҳбари, Андижон вилояти