Қонунчилик палатаси ва Россия Давлат думаси ўртасида ҳамкорлик келишуви имзоланди
2019 йил 16 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасида парламент қуйи палатаси спикери Нурдинжон Исмоиловнинг Россия Федерацияси Давлат думаси раиси Вячеслав Володин бошчилигидаги делегация аъзолари билан учрашуви бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси матбуот хизмати хабарига кўра, Ўзбекистон-Россия парламентлараро муносабатлари кун тартибидаги қатор масалалар муҳокама қилинган Қонунчилик палатасидаги учрашувнинг мақсади икки мамлакат қонун чиқарувчи органлари ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтиришдан иборат бўлди.
Мулоқотда қайд этилганидек, Ўзбекистон жаҳоннинг турли мамлакатлари парламентлари билан самарали ва дўстона муносабатларни ўрнатилишида муҳим аҳамият касб этмоқда. Жумладан, Россия Федерацияси Давлат думаси билан ҳамкорлик Олий Мажлис Қонунчилик палатаси фаолиятининг стратегик йўналишларидан бири экани айтилади.
Мулоқот чоғида юқори мартабали меҳмонга мамлакатимиз парламенти, жумладан, Олий Мажлис қуйи палатасининг қонунчилик фаолияти, қонун ижодкорлиги, қўмита ва фракцияларнинг иш услублари, шунингдек, парламентаризм соҳасидаги янгиликлар тўғрисида сўзлаб берилди.
Конструктив ва ўзаро ишонч руҳида кечган учрашувда Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги парламентлараро алоқаларнинг кенгайиши, уни янги мазмун билан бойитиш, қонун ижодкорлиги соҳасида тажриба алмашиш масалалари муҳокама қилинди. Шу билан бирга, мамлакатлар ўртасида савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни ривожлантириш, транспорт-коммуникация, маданий-маърифий ва бошқа соҳалардаги алоқалар кўламини янада кенгайтириш борасида ҳам фикр алмашилди.
Россия Федерацияси Давлат думаси раиси Вячеслав Володин самимий қабул ва суҳбат учун миннатдорлик билдириб, конструктив мулоқотнинг келгусида ҳам изчил давом эттирилишида ўзаро манфаатлилик, икки томонлама муносабатларни ривожланишида парламентлараро алоқаларни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш, бу йўналишдаги ҳамкорликни кучайтириш муҳим эканини таъкидлади.
Музокаралар якунида Россия Федерацияси Давлат думаси ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ўртасида парламентлараро ҳамкорлик ҳақидаги келишувни имзолаш маросими бўлиб ўтди.
Россия парламентарийларига Ўзбекистон Республикасида навбатдаги парламент сайловларини кузатувчи сифатида иштирок этиш бўйича таклифномалар тақдим қилинди, дейилади хабарда.
Мавзуга оид
14:20
РФ атлетларига нейтрал мақомда ОЎга йўлланма олиш учун рухсат берилди
11:41
Россия ва Украина ҳалок бўлган ҳарбийлар жасадини алмашди
23:32 / 20.12.2024
ОАВ: 2024 йилда Украинадаги урушда 20 мингдан зиёд россиялик ҳарбий ҳалок бўлди
17:48 / 20.12.2024