Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Юқори натижаларга эришаётган мактаблар негизида ихтисослаштирилган умумтаълим муассасалари ташкил этилади
Юқори натижаларга эришаётган умумий ўрта таълим мактаблари негизида ихтисослаштирилган давлат умумтаълим муассасалари ташкил этилади. Бу ҳақда 2019 йил 23 август куни Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва жамиятда ўқитувчи мавқеини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида кенгайтирилган тарзда ўтказилган йиғилиш баёнида айтилган.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Халқ таълими вазирлиги (Шерматов) 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб замонавий ўқув бинолари ва моддий-техник базасига эга бўлган, таълим сифати ва кадрлар салоҳияти юқори, ўқувчилари мунтазам равишда фан олимпиадалари ва бошқа танловларда юқори натижаларга эришаётган умумий ўрта таълим мактаблари негизида ихтисослаштирилган давлат умумтаълим муассасалари ташкил этилиши чораларини кўради.
Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси (Тошкенбоев), Давлат тест маркази (Каримов), Халқ таълими вазирлиги (Шерматов) манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2020 йил 1 январга қадар ҳудудлардаги айрим фанларга чуқурлаштириб ўқитиладиган ихтисослаштирилган давлат умумий ўрта таълим мактаблари ва ихтисослаштирилган мактаб-интернатлари фаолиятини танқидий ўрганиб, иқтидорли ўқувчилар учун етарли шарт-шароитлар яратилмаган, таълим сифати паст, кадрлар салоҳияти етарли бўлмаган муассасалар фаолиятини тугатиш чораларини кўради.
Мавзуга оид
14:10 / 20.02.2025
Ўқувчиларни тартибга чақирган “зўравон раис” — Қозирободдаги мактабда ўзи нима бўлди?
18:06 / 19.02.2025
Номаълум шахс Тошкентдаги 71-мактабда «қирғин» уюштириш билан таҳдид қилди
15:15 / 14.02.2025
Ҳар бир туман ва шаҳарда камида биттадан инклюзив мактаб ташкил этилади
14:01 / 13.02.2025