Ўзбекистон | 07:38 / 20.09.2019
31012
2 дақиқада ўқилади

Солиқ қўмитаси раиси ўринбосари Ҳисоб палатасига ишга ўтказилди

Фото: Давлат солиқ қўмитаси матбуот хизмати

Президент фармонига кўра, Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари лавозимида ишлаган Баҳодир Тўхтамишович Туробов Ҳисоб палатаси раисининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

Баҳодир Туробов 1972 йил Сурхондарё вилоятида туғилган. 1994 йили Тошкент молия институтини иқтисодчи мутахассислиги, 2000 йили Банк-молия академиясини молия мутахассислиги бўйича тамомлаган. Иқтисод фанлари номзоди.

У 2011 йилдан 2015 йилгача Молия вазирлиги бошқарма бошлиғи, Бош бошқарма бошлиғи сифатида меҳнат қилган. 2015 йилдан 2017 йилгача “Ўзпахтасаноатэкспорт” холдинг компанияси Бош бошқарма бошлиғи лавозимида фаолият олиб борган. 2017 йилдан 2018 йилгача Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси бош инспектори, шўъба мудири сифатида самарали меҳнат қилган.

2018 йил декабрь ойидан Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари сифатида фаолият кўрсатиб келаётганди.

Бундан олдин, Ҳисоб палатаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган Олимхон Рустамов иқтисодиёт ва саноат вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинлангани хабар берилганди.

Мавзуга оид