Самарқанд шаҳридаги ёшлар марказида ўтган йил очилган «Ипак йўли» халқаро туризм университетининг янги ўқув мавсуми очилиши бўлиб ўтди. Унда университет ректори бош вазири ўринбосари Азиз Абдуҳакимов қатнашди. Сўзга чиққан Абдуҳакимов 2018 йилги президент қарори билан ишга туширилган олийгоҳ юқори даражага кўтарилиши учун кўплаб ишлар қилинаётганини айтди.

«Ипак йўли» туризм халқаро университетида жорий йилги ўқув мавсумидан «double degree» тизимидаги таълим йўлга қўйилди. Унга кўра талабалар икки йил Самарқандда, икки йил ҳамкорлик қилинаётган давлатда ўқишлари мумкин.

Университет вакилларининг айтишича, «Ипак йўли» туризм халқаро университетининг 92% битирувчилари ўқишни битиргач 6 ой ичида ишга жойлашади.









