Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой «Ўзбекистон-Қирғизистон-Хитой» янги темир йўлининг бир нечта вариантини таклиф қилди
Фото: Транспорт вазирлиги ахборот хизмати
Транспорт вазирлигида Хитой Халқ Республикасининг ислоҳотлар ва ривожланиш бўйича давлат қўмитасининг чет эл капитали ва хорижий инвестициялар департаменти бош директори ўринбосари Чжэн Чипинг бошчилигидаги делегация аъзолари билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашув давомида “Ўзбекистон-Қирғизистон-Хитой” темир йўл лойиҳасини амалга ошириш юзасидан муҳокамалар ўтказилган. Хитой томони мазкур темир йўл линияси ўтиши мумкин бўлган ҳудудлар бўйича ўз таклифларни билдирди.
Томонлар ушбу темир йўл линияси нафақат бир давлат учун балки бутун минтақа ривожи ва тараққиётида муҳим аҳамиятга эга эканлигини таъкидлаб ўтишди. Шунингдек, мамлакатлар ўртасида мультимодаль ташувлар ҳажмини кўпайтириш, ҳамкорликда автомобиль ташувларини фаол ривожлантириш масаласи муҳокама қилинди.
Эслатиб ўтамиз, янги темир йўл Хитойдан Европа ва Яқин Шарқ мамлакатларига энг қисқа йўл ҳисобланади. Мавжуд йўналишларга нисбатан масофа 900 км.га, юкларни етказиб бериш муддати 7-8 кунга қисқаради. Мутахассислар фикрига кўра, йилига камида 5 миллион тонна юк ташиш йўлни қуриш учун кетган харажатларни тўлиқ қоплайди.
Мавзуга оид
19:21 / 21.03.2026
«Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» темир йўлини 2030 йилда ишга тушириш режалаштирилмоқда
18:13 / 19.03.2026
Байрам кунлари қўшимча поезд қатновлари йўлга қўйилади
22:37 / 02.02.2026
Хитой кетма-кет 16 йилдан буён дунёдаги энг йирик кемасоз давлат мақомини сақлаб турибди
20:40 / 02.02.2026