Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижон вилояти пахта топшириш режасини бажариш арафасида, республика режаси 70 фоиз
Андижон вилояти 2019 йилги пахта топшириш бўйича шартнома мажбуриятларини бажариш арафасида турибди. Республика вилоятларида 2019 йил ҳосилидан пахта хом-ашёси тайёрлаш тўғрисидаги маълумотномада келтирилишича, 15 октябрь ҳолатига кўра, вилоят пахтакорлари давлатга 238 минг 386 тонна пахта топширишган ва режани (240 800) 99 фоизга бажарилган.
Республикада пахта сотиш режасини биринчи бўлиб Фарғона вилояти бажарганди.
Айни вақтда Қорақалпоғистон Республикаси, Наманган ва Хоразм вилоятлари ҳам режага яқинлашмоқда. Жиззах, Самарқанд ва Навоий вилоятлари эса нисбатан ортда қолмоқда.
Республика бўйича бу мавсумда 2 миллион 958 минг тонна пахта ҳосили териб олиш режалаштирилган. Айни вақтда бу режа 70 фоизга бажарилган.

Мавзуга оид
10:20 / 03.07.2026
Андижонда давлат захирасидаги ерни 160 минг долларга сотмоқчи бўлган фуқаро ушланди
10:00 / 01.07.2026
Андижонда дўпписи ичига 35 минг доллар яширган йўловчи ушланди
16:27 / 26.06.2026
Андижонда сув ва оқова сув тизимларининг реконструкцияси бошланди
08:21 / 25.06.2026