Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Япония императорининг тахтга ўтириши муносабати билан ўтказиладиган парад бошқа санага кўчирилди
Япониянинг янги императори Нарухитонинг тахтга ўтириши муносабати билан 22 октябрда ўтказилиши режалаштирилган парад Японияга ёпирилган “Хагибис” тўфони оқибатлари сабаблари 10 ноябрга кўчирилди. Бундай қарор Япония ҳукумати йиғилишида қабул қилинди.
Kyodo ахборот агентлигининг хабар беришича, императорнинг тахтга ўтиришини мамлакат ва дунёга эълон қилиш маросими ва бу муносабат билан Япония жамиятининг турли қатламлари вакиллари ва хорижий меҳмонлар учун ўтказиладиган банкет аввал режалаштирилгандек 22 октябрда бўлиб ўтади.
Японияда айни вақтда тўфон оқибатларини бартараф этиш бўйича ишлар ва қидирув-қутқарув амалиёти фаол равишда олиб борилмоқда. Тўфон 77 кишининг ҳаётига зомин бўлган. Шу сабабли бундай шароитларда парад ўтказилиши ноўрин деб топилган.
Император Нарухито 1 май куни тахтни эгаллаганди. Бироқ бу муносабат билан асосий маросимларни 22 октябрда ва ноябрда ўтказиш режалаштирилганди.
Токиода ўтадиган парадда Нарухито ва унинг рафиқаси Митико фахрий қоровул ҳамроҳлигида очиқ лимузинда 4,6 кмлик трассани ўтадилар. Уларни Япониянинг минглаб аҳолиси ва хорижий меҳмонлар қутлайди.
Аввалроқ Япония императорининг тахтга ўтириши тантанали маросимида Ўзбекистондан Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева иштирок этиши маълум қилинганди.
Мавзуга оид
18:57 / 15.06.2026
Япония Ўзбекистонда энергия самарадорлигини ошириш учун 230 млн доллар кредит ажратади
08:43 / 11.06.2026
Жаҳон нефть савдоси маркази Осиёга кўчмоқда
20:36 / 06.06.2026
Талаба визасининг муддати тугаган ўзбекистонлик Япониядан депортация қилинди
18:54 / 05.06.2026