Евроиттифоққа Brexit кечиктирилиши бўйича сўров юборилишини ёқлаб 322 депутат овоз берди, қаршилар сони 306тани ташкил этди.

"Мен ЕИ билан кечиктириш масаласини муҳокама қилмайман ва ҳеч қандай қонун мени бундай қилишга мажбур қила олмайди", - деди Жонсон жамоатчилик палатасида чиқиш қилиб.  

"Brexit 31 октябрда амалга ошиши учун қўлимдан келган барча ишни қиламан", - деб таъкидлади Буюк Британия бош вазири.

"Бош вазир ўзини қонундан ҳам юқори деб ўйламоқда. Бош вазир, сизни суд кутмоқда", деди Шотландия миллий партияси етакчиси Иан Блэкфорд мазкур баёнотга изоҳ бераркан.