Дастлаб, Қашқадарё вилояти ҳокими, прокурори, ИИБ ва ДСИ бошлиқлари ишдан олиниши кутилаётгани маълум бўлди. Ҳукумат раҳбарлари иштирокидаги вилоят фаоллари йиғилишида Қарши шаҳри, Чироқчи ва Миришкор туманларининг амалдаги ҳокимлари масаласи ҳам кўриб чиқилиши мумкин экани хабар қилинганди.

Биринчи лавозим тайинлови прокуратурага алоқадор бўлди. Ўзбекистон Республикаси бош прокурорининг биринчи ўринбосари Эркабой Тожиев Қашқадарё вилояти прокурори этиб тайинланди. Унгача Ботир Юсупов 2018 йил 16 январдан бери Қашқадарё вилояти прокурори сифатида ишлаб келаётганди.

Эркабой Тожиев / Фото: Халқаро пресс-клуб

Шундан сўнг, Зойир Мирзаев Қашқадарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинлангани маълум бўлди. Аввалги ҳоким Зафар Рўзиев 2013 йил 27 сентябрдан буён Қашқадарё вилоят ҳокими лавозимида ишлаб келаётганди.

Зойир Мирзаев

Зойир Мирзаев 1968 йил 10 март куни Самарқанд вилояти Жомбой туманида туғилган. Маълумоти – олий. 1994 йилда Тошкент молия институтини иқтисодчи мутахассислиги бўйича тамомлаган. 2008-2010 йилларда - Самарқанд шаҳар ҳокими. 2010 йил 17 декабрдан 2016 йил 15 декабргача Самарқанд вилояти ҳокими. 2016 йилдан 2018 йилгача бош вазир ўринбосари - қишлоқ ва сув хўжалиги вазири, агросаноат мажмуаси раҳбари. 2018 йилдан - бош вазир ўринбосари - агросаноат, озиқ-овқат ва халқ истеъмол моллари мажмуаси раҳбари бўлиб ишлаган. 2018 йил 7 ноябрь куни Жиззах вилояти, Шароф Рашидов тумани ҳокими лавозимига