Жамият | 00:02 / 06.11.2019
3774
2 дақиқада ўқилади

Республика бўйича 10 ой ичида 9300 дан кўпроқ ёнғин юз берди, уларда 88 киши ҳалок бўлди

Ўзбекистон Республикаси Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати маълумотларига кўра, ёнғин хавфсизлиги хизмати ходимлари томонидан 2019 йилнинг ўтган 10 ойи, яъни январь-октябрь ойлари давомида ўтказилган профилактика ишлари натижасида 15586 та бино ва иншоотда ёнғин келиб чиқиш хавфи олди олинган.

Ўзбекистон Республикаси Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати маълумотларига кўра, ёнғин хавфсизлиги хизмати ходимлари томонидан 2019 йилнинг ўтган 10 ойи, яъни январь-октябрь ойлари давомида ўтказилган профилактика ишлари натижасида 15586 та бино ва иншоотда ёнғин келиб чиқиш хавфи олди олинган. Содир бўлган ёнғинларни ўчириш вақтида кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида 35 киши қутқарилган, 1271 бош уй ҳайвони, 123 хил техника, 289 млрд. сўмдан зиёд бино ва иншоотлар қурилмалари ва 95 млрд. сўмдан ортиқ моддий бойликлар сақланиб қолинган. 

Шунингдек, фуқароларнинг ёнғин хавфсизлигини таъминлашга оид билим ва кўникмаларга эга бўлиб бориши натижасида 2019 йилнинг ўтган 10 ойи давомида содир бўлган ёнғинлар 2018 йилнинг мос даврига нисбатан 345 тага, ёнғинларда инсонларнинг ҳалок бўлиши ҳолатлари 10 тага ва тан жароҳати олиши 56 тага камайган. Бироқ олиб борилаётган ишларга қарамасдан, 2019 йилнинг ўтган 10 ойи давомида республика ҳудудида жами 9384 та ёнғин қайд этилган ва уларда 88 киши ҳалок бўлган, 240 киши тан жароҳати олган.

Жами содир бўлган ёнғинларнинг 69,3 фоизи аҳоли яшаш жойларида, 9,5 фоизи тадбиркорлик субъектлари объектларида, 5,3 фоизи транспорт воситаларида ва 1,3 фоизи давлат тасарруфидаги объектларда юзага келган. Ёнғинларнинг 38,9 фоизи очиқ оловдан эҳтиётсизлик билан фойдаланиш, 30,1 фоизи электр ускуналардан фойдаланиш қоидаларининг бузилиши, 11,1 фоизи иситиш печларининг носозлиги ёки улардан нотўғри фойдаланиш, 9,9 фоизи болаларнинг шўхлиги ва 4 фоизи транспорт воситаларидан фойдаланиш ва тузилиши қоидаларининг бузилиши оқибатида содир бўлган.

Мавзуга оид