Самарқанд шаҳридаги Халқаро форумлар мажмуасида «Валдай» мулоқот клубининг Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти билан ҳамкорликда ташкиллаштирилган X Осиё конференцияси бошланди.
Мазкур тадбирда жаҳоннинг 11 давлати — жумладан, Ўзбекистон, Россия, Хитой, Германия, Япония, Швеция, Ҳиндистон, Филиппин, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистондан келган 80дан ортиқ нуфузли экспертлар қатнашишмоқда.
Дастурга биноан, 10 ноябрь куни конференциянинг биринчи кунида икки давлатнинг узоқ муддатга мўлжалланган муносабатлари ривожлантириш истиқболларига бағишланган «Ўзбекистон – Россия» махсус сессияси доирасида экспертларнинг йиғилиши ўтказилди.

Йиғилиш олдидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директори Элдор Орипов ва «Валдай» халқаро мулоқот клубини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш фонди Кенгаши раиси Андрей Бистрицкий ўртасида икки томонлама учрашув ўтказилди.

Музокаралар якунига кўра Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти ҳамда «Валдай» халқаро мулоқот клуби ўртасида ҳамкорлик қилиш бўйича битим имзоланди.
Сессиядан сўнг Kun.uz мухбирлари журналистлар олдида чиқиш қилган россиялик ва ўзбекистонлик экспертларнинг фикрларини ёзиб олишди.
Россия Фанлар академиясининг Халқаро иқтисодиёт ва халқаро муносабатлар институти халқаро ташкилотлар ва глобал сиёсий бошқарув сектори илмий ходими Алексей Куприянов сессия ёпиқ эшиклар ортида ўтгани боис батафсил тафсилотлар билан ўртоқлаша олмаслигини маълум қилди.

«Ўзбекистонда Шавкат Мирзиёев президент этиб сайлангач, икки давлат муносабатларида катта ўзгариш рўй берди. Биз умид қиламизки, муносабатларимиз ана шу йўналишда рвиожланаверади. Сессияда хавфсизлик, иқтисодий ривожланиш, иқтисодий алоқалар масалалари муҳокама қилинганини айта олишим мумкин», — деди Куприянов.
Россия Фанлар академиясининг Халқаро иқтисодиёт ва халқаро муносабатлар институтининг илмий ишлар бўйича директори ўринбосари, профессор



















