Жамият | 17:42 / 16.11.2019
7744
1 дақиқада ўқилади
Ис газидан заҳарланиш бўйича навбатдаги ҳолат: Жиззахда бир киши вафот этди
2019 йилнинг 15 ноябрь куни соат 14:30ларда Жиззах вилояти Дўстлик тумани, Ғ.Ғуломов маҳалласида яшовчи Р.Р., турмуш ўртоғи У.Р. ҳамда фарзанди Ш.Р. яшаш хонадони ошхонасида ўрнатилган газ плитасидан чиққан ис газидан заҳарланган.
Бош прокуратура матбуот хизмати хабарига кўра, оқибатда Р.Р. воқеа жойида вафот этган, У.Р. ҳамда Ш.Р. шифохонага ётқизилган.
Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Бундан олдин, Ўзбекистонда яна 10 киши ис газидан заҳарлангани, икки фуқаро вафот этгани хабар берилганди.
Мавзуга оид
18:11 / 19.11.2024
Наманганда ота ва унинг икки фарзанди, Бухорода она ва ўғил ис газидан заҳарланиб, вафот этди
19:27 / 14.11.2024
Ўзбекистондаги меҳмонхонада вафот этган россиялик журналист қонида ис гази излари топилди – ОАВ
15:57 / 07.11.2024
Ис гази қандай қилиб инсонлар ўлимига сабаб бўлади? ФВВ масъули изоҳ берди
19:16 / 31.10.2024